10 Феврал 2020 йил 785

Интернет ижтимоий тармоқларидаги “Диққат эълон! Марғилонда тўқнашув!” номли ҳабар юзасидан

Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 10.00лар чамасида Турон МФЙ Янги Фарғона кўчасида йўлнинг қатнов қисмида “Марғилон буюк ипак йўли” МЧЖга аъзо 10 нафар ва “Лочин” МЧЖга аъзо 10 нафар ҳайдовчилар ўртасида “33-йўналиш”да ҳаракатланишни талашиб, ўзаро оғзаки жанжал келиб чиққан.

Маълум бўлишича, 2019 йилда ўтказилган тендерда “Лочин” МЧЖ мазкур йўналишда ҳаракатланиш ҳуқуқини қўлга киритган. “Марғилон буюк ипак йўли” МЧЖ эса ўзбошимчалик билан ушбу йўналишда “33-А” йўналишини ташкил қилган. Бу эса, ҳар иккала МЧЖ ҳайдовчилари ўртасидаги келишмовчиликка сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан 20 нафар “Дамас” ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ва 201-моддалари билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Марғилон шаҳар маъмурий ишлар бўйича судига тақдим этилди. Суд томонидан ҳайдовчиларнинг 7 нафарига 6 суткадан, 1 нафарига 3 сутка қамоқ жазоси берилди. 14 нафар воқеа иштирокчилари энг кам ойлик иш ҳаққининг 3 баравари миқдоридаги жаримага тортилди.
Жанжалда иштирок этган ҳайдовчиларга тегишли 10 та автомобиль МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан жарима майдонига олиб кирилди.
Шу ўринда ҳамюртларимиздан жамоат тартибини бузмасдан ўз хуқуқ ва бурчларини тўғри англаб, ҳаракатланишларини сўраб қолардик.
Зеро, қонун ва қоидаларни менсимаслик, жавобгарликка олиб боради.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech