14 Феврал 2024 йил 777

Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган Қўқон шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уйга бостириб киришганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 07.01.2024 йил куни фуқаро Э.Т. “102” хизматига қўнғироқ қилиб, Қўқон шаҳар Сарбоз кўчасида 2 нафар ака-укалар унга тегишли “Нексия-2” русумли автомашинасини олиб қочиб, яшириб, қайтариб бермаётганлигини билдирган. 

11 январь куни ЖИБ Қўқон шаҳар судининг ажримига асосан шаҳар ИИБ тезкор ходимлари далилий ашё ва гумон қилинувчиларни терговга олиб келиш мақсадида А.С.нинг яшаш хонадонига боришганда, А.С.,Ш.С. ва И.Т. ҳамда уларнинг яқин қариндошлари совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёлар билан ходимларга қаттиқ қаршилик кўрсатишган. 

Тадбирга жалб этилган хизмат автомашинаси ҳамда жабрланувчи Э.Т.га тегишли “Нексия-2”ни ҳам тош билан уриб, шикастлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Прокуратураси томонидан И.Т. ва А.С.ларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан ҳамда шаҳар ИИБ томонидан 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. 

Шу ўринда фуқароларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган юқоридаги каби хабарларга расмий муносабат билдирилмасдан туриб, ноўрин хулосага бормасликларини сўраб қоламиз.

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech