8 Ноябр 2023 йил 1547

Инспектор-психологлар ва  хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар иштирокидаги бир ҳафталик ўқув курслари юқори савияда ўтказилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишга кўра, жорий йилнинг 4 ноябридан 10 ноябрига қадар ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими қошидаги вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар учун бир ҳафталик махсус ўқув курслари ташкил этиш белгиланган.

Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Фарғонада ҳам ҳарбий қисм базасида ўқув курслари юқори савияда ўтказилмоқда.

Ходимларнинг касбий маҳорати ва билим савиясини янада ошириш мақсадида ташкил этилаётган ўқув машғулотлари замонавий инновацион технологиялар ва  интерфаол усуллар ёрдамида олиб бориляпти. Бунда амалиётда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимларига алоҳида эътибор бериляпти. 

Машғулотларга юқори малакали профессор-ўқитувчилар, психологлар ва соҳавий хизматлардан етакчи мутахассисларнинг жалб этилганлиги  сифат ҳамда самарадорликнинг муҳим омили бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўқув йиғини якунида иштирокчилар синовдан ўтказилиб, махсус сертификатлар топширилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech