4 Ноябр 2023 йил 1325

Инспектор-психологлар ва  хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар учун бир ҳафталик махсус ўқув курслари бошланди

Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишга кўра, жорий йилнинг 4 ноябридан 10 ноябрига қадар ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими қошидаги вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар учун бир ҳафталик махсус ўқув курслари ташкил этиш белгиланган.

Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида Фарғонада ҳам ўқув курслари бошланди.

Ўқув йиғини бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фарруҳ Усаров иштирок этди.

Хизмат раҳбари ўз сўзида ўқув курсларини ўтказишдан кўзланган мақсад ходимларнинг касбий маҳорати ва билим савиясини янада ошириш эканлигини таъкидлаб, машғулот замонавий инновацион технологиялар ва  интерфаол усуллар ёрдамида олиб борилиши, бунда амалиётда учраётган муаммоларнинг ечимларига алоҳида эътибор берилишини маълум қилди.

Шунингдек, ўқувчиларни билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлари билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, ўқув йиғини якунида иштирокчилар синовдан ўтказилиб, махсус сертификатлар топширилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech