Хабарингиз бор айни кунларда ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш йўналишида бажарилган ишлар ўрганилиб, соҳа ходимларига кўмаклашилмоқда. Айни тадбирлар доирасида Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ҳамда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов раҳбарлигида Марғилон шаҳридаги IT парк биносида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида жами 29 нафар фуқаро иштирок этиб, 30 та масала бўйича мурожаатлар билдирилди. 7 та мурожаат ижобий ҳал этилди, 12 та мурожаат бўйича тегишли тушунтиришлар берилди, 10 та мурожаат эса қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этилганлиги сабабли назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: