14 Апрел 2025 йил 1356

Қўқон шаҳрида волейбол бўйича Ички ишлар вазири кубоги спорт мусобақасига старт берилди

Мамлакатимизда спортни янада ривожлантириш, вояга етмаганлар ва ёшларни спорт турларига жалб қилиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Жумладан, ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш борасидаги чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шу муносабат билан ҳар йили республика шаҳар-туманлар маҳаллаларда ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги мусобақаси ўтказилади.

Куни кеча Қўқон шаҳар ИИБ ташаббуси билан Ички ишлар вазири кубоги спорт мусобақаларига старт берилди.

Тантанали очилиш маросимида шаҳар ИИБ раҳбарияти иштирокчиларни табриклаб, мусобақани юксак савияда кўтаринки ўтишига тилак билдиришди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech