Ички ишлар органлари ходимлари куни байрам муносабати билан бир гуруҳ соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олинди
Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти байрам муносабати бир гуруҳ фахрийларнинг хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Устозларга байрам совғалари тақдим этилди.
Фахрийлар эса кўрсатилган эҳтиромдан чексиз мамнун бўлиб, бошқарма раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.
Ички ишлар органларида кўп йиллар самарали хизмат қилиб, нафақага чиққан Бойўғлон Гусайиновнинг хонадонида ташкил этилган 1500 тадан зиёд китоблар жамланган оилавий кутубхона меҳмонларнинг эътиборини тортди.
Бошқарма раҳбарияти фахрийнинг китобга бўлган муҳаббатини юқори баҳолаб, ҳар бир хонадонда ана шундай кутубхона бўлиши оилада камолга етаётган ёшлар тарбиясига ижобий таъсир қилишини қайд этдилар.
Жойларда бундай саҳоват ва эҳтиром тадбирлари давом этмоқда.