17 Апрел 2025 йил 1391

ИИВ ЖХД ишчи гуруҳи Фарғонада ўрганишлар олиб боряпти

Аввал хабар қилганимиздек, ички ишлар органлари ходимларининг касбий маҳорати, жисмоний ва жангвар салоҳияти юксалтириш мақсадида 10 кунлик ўқув йиғини ташкил этилган. 

Фарғонада ўрганишлар олиб бораётган ИИВ ЖХД ишчи гуруҳи аъзолари мазкур ўқув йиғинлари билан яқиндан танишдилар.

Ишчи гуруҳ томонидан дастлаб ходимларга йўриқнома ўтказилди. Унда машғулотларнинг сифатига алоҳада эътибор бериш, эгалланган ҳуқуқий билимларни амалиётда кенг қўллаш, нафақат соҳавий, балки сиёсий, ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеалардан ҳам доимий хабардор бўлиб бориш лозимлиги тушунтирилди.  

Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ фаолиятини таҳлилий асосда ўрганиб,  юритилаётган ҳужжатлар, уларнинг мазмунан тўғрилигига, ҳуқуқий асосланганлигига ҳамда белгиланган тартибда бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди. 

Ходимлар учун яратилган шароитлар, хизмат хоналарининг жиҳозланиш даражаси ва қулайлиги ҳам кўздан кечирилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech