ИИВ ЖХД ишчи гуруҳининг Фарғонадаги ўрганишлари давом этмоқда
Аввал хабар қилганимиздек, ИИВ ЖХД ишчи гуруҳи аъзолари Фарғона вилоятида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Жумладан, Ишчи гуруҳ аъзолари Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ҳамда Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида бўлиб, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида янги ташкил этилган ҳуқуқ-тартибот масканларида бўлиб, ушбу масканларда янгича тизим асосида иш олиб бориш учун яратилган қулайликлар, техник имкониятлар ўрганилди.
Ходимлар билан мулоқот ўтказилиб, хизмат сифатини янада такомиллаштириш борасида тавсиялар ва услибий ёрдамлар берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳи вилоятимизда волейбол спорт турини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, мутахассис ва мураббийларга ушбу спорт тури оммавийлигини янада ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.