19 Апрел 2024 йил 1293

ИИБда ёшлар учун «Очиқ эшиклар куни» ташкил этилди

Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи капитан Х.Жўраев  ташаббуси билан 3-сектор ҳудудидаги оталиққа олинган ёшлар ва мактаб ўқувчилари учун туман ИИБ биносида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди. 

Ўғил-қизларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш,  назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирни туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник Шавкат Мавлонов очиб берди.

Шу куни ёшларга ИИБ фаолияти, йўналишлари, махсус воситалар, моддий-техник базаси ҳамда «Ватанпарварлик бурчаги» тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар  ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотларга ҳам эга бўлишди. 

Тадбир давомида ўқувчилар ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, фош этиш, тергов-суриштирув, эксперт криминалистика, хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди. 

Шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олишди. 

Тадбир давомида ёшларга ИИБ ходимларига бириктирилган махсус воситалар ва жанговор қуроллар намойиш қилиниб, уларнинг хусусиятлари тўғрисида батафсил ахборот берилди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech