8 Сентябр 2025 йил
508
Бувайда тумани ИИБда уч авлод учрашуви ўтказилди
Ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, бой амалий тажриба тўплаган фахрийлар тажрибасини ёшларга етказиш ва шу орқали уларни ватанга муҳаббат ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Бувайда тумани ИИБда уч авлод учрашуви ўтказилди.
Учрашувда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзолари, туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ва аъозлари иштирок этиб, ёшларга ўз маслаҳатларини бердилар.
"Устоз-шогирд" анъанаси асосида ташкил этилган бу каби тадбирлар шахсий таркибнинг касбий маҳоратини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати