26 Апрел 2025 йил 660

Фарғона тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар учун сайёр суд бўлиб ўтди

Фарғона тумани ИИБ, суд, прокуратура ҳамкорлигида сайёр суд  йиғилиши бўлиб ўтди.

Сайёр судда Пробация гуруҳи томонидан жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судига 12 нафар шахсга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди, улардан 3 нафари жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жазоси қамоқ жазосига алмаштирилди. Аксинча муносиб хулқ атворда, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 9 нафар шахслар эса муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech