Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимовнинг раислигидага семинарда вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, вилоят иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, мажбурий ижро бюроси, Адвокатлар палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари қатнашди.
Семинарнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг 2023 йил 6 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси "Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини батафсил етказишга қаратилди.
Олий суди раисининг ўринбосари И.Муслимов томонидан қонунни мустаҳкамлаш ва аҳолига етказиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга керакли вазифа ва топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати