22 Октябр 2025 йил 629

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш юзасидан ҳудудларда ходимларга кўмаклашилмоқда

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Учкўприк туманида жиноятларни барвақт олдини олишда вазирлик ва бошқарма бошлиғи томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Ҳудудда ИИБ раҳбарияти ва ходимлари томонидан жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тегишли қарорлар, вазирлик ва вилоят  кўрсатмалари ижроси юзасидан ҳамкорликда комплекс профилактик ишлар амалга оширилган.

Ишчи гуруҳ аниқланган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ходимларга йўриқнома берди.

Ўрганишлар вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech