13 Ноябр 2025 йил 28

«Ҳавфсиз оила» ва «Кибермаданиятни юксалтириш» профилактика ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Учкўприк туманида «Ҳавфсиз оила» ҳамда «Кибермаданиятни юксалтириш» профилактика ойлиги доирасида туман ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир давомида сўнгги 10 ой мобайнида хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятлар ҳолати муҳокама қилинди. Учрашувда туман ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда масъул шахслар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида оила-турмуш доирасидаги низоли вазиятларни тинч йўл билан ҳал этиш, аёллар жиноятчилигининг жамият ривожига салбий таъсири, эрта турмуш ва эрта никоҳнинг оқибатлари, вояга етмаганлар ўртасида кузатилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, ўғирлик ва фирибгарликнинг қурбони бўлмаслик учун амалга ошириладиган чоралар ҳақида тушунчалар берилди.

Шунингдек, Қўқон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ–207-сонли “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркотик жиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори майор С. Юлдашов ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор томонидан кенг қамровли профилактик суҳбат ташкил этилди.

Олтиариқ тумани ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори томонидан туман ҳудудидаги маҳаллаларда тоифа ҳисобида турувчи, низоли, ноқонуний никоҳ асосида яшовчи, ҳимоя ордери расмийлаштирилган, ўзаро судларда низолашаётган ҳамда оила-турмуш доирасида жабр кўриб, 102 қисқа рақамига мурожаат қилган оилаларнинг яшаш хонадонларига борилиб, якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, Марғилон шаҳридаги “Абу Али Ибн Сино” номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори мутасаддилар билан ҳамкорликда жиноятчиликнинг олдини олиш, эрта турмушга чиқиш, одоб-аҳлоқ ва маънавий қадриятлар мавзусида ёшлар билан суҳбат ташкил этди.

Тарғибот тадбирлари жойларда изчил равишда давом этмоқда.

 

Text to speech