20 Феврал 2024 йил 1862

ҲУРМАТЛИ ЮРТДОШЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2023-йил 31-август куни “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида берилган консептуал фикрлар ва топшириқлар ижросини таъминлаш, ноҳақ қатағонга учраган ички ишлар органлари ходимларининг номларини тиклаш ва ёш авлодга етказиш орқали Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада юксалтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан собиқ совет иттифоқи тузуми даврида ички ишлар органларида хизмат қилган ва ноҳақ қатағонга учраган ходимлар номини абадийлаштириш ва улар ҳақида китоблар ҳамда ҳужжатли филмлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Шу сабабли сиз ва яқин қариндошларингиз орасида собиқ совет иттифоқи тузуми даврида, яъни, 1937-1938 йиллар, 1940-1950 йиллар ҳамда 1980 йиллар ўрталарида ноҳақ қатағон қилинган ички ишлар органларида хизмат қилганлар мавжуд бўлса, улар ҳақидаги аниқ маълумотларни Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳига тақдим қилишингиз сўралади.  

 

Мурожаат учун телефон: 73 244-15-56

 

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар
ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

 

 

 

Text to speech