19 Декабр 2023 йил 2031

Генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида Олтиариқ туманида фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди

Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқароларнинг узоғини яқин қилиб, муаммоларини тизимли ҳал қилишга замин яратмоқда. Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов ҳамда бошқарма раҳбарияти томонидан Олтиариқ туманида ана шундай тадбирлар ташкил қилинди. 

Генерал-майор А.И.Икрамов раислигида ўтказилаётган сайёр қабулда жами 46 нафар фуқаролар 46 та турли масалалар бўйича мурожаат қилди, шундан 10 та пишириқ печи, 14 та тикув машинаси, 1 та мотокултиватор, 2 та имтиёзли кредит, 2 та муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ички ишлар органлаи фаолияти билан боғлиқ 6 та, 6 та моддий ёрдам, 2 та уй-жой, ИИОга кириш ва тиклаш масаласида 2 та, 1 та бетон таянч ўрнатиш бўйича мурожаат келиб тушди.   

Сайёр қабул давомида 24 та мурожаатлар жойида ҳал этилди. 22 та мурожаатлара вақт талаб қилганлиги сабабли тегишли масъулларга муддат берилиб топшириқлар юклатилди.

Сайёр қабуллар жойларда тизимли тартибда давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech