1 Март 2024 йил 5588

Генерал-майор Азизбек Икрамов Қувасой шаҳрида сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабуллар чин маънода фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги кўприк вазифасини ўтамоқда. Уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлашга хизмат қиляпти. 

Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов иштирокидаги қабулда жами 25 нафар фуқаролар 28 та турли масалалар бўйича мурожаат қилишди.  

Сайёр қабул давомида бандлик, субсидия олиш, тиббий анжомлар ва бошқа соҳадаги 10 та мурожаат жойида ҳал этилди. 1 та ҳолатда ҳуқуқий тушунтириш берилди. 17 та мурожаатларни ҳал қилиш вақт талаб қилганлиги сабабли ижроси юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech