8 Май 2024 йил 1571

Генерал-майор Азизбек Икрамов Қўқон шаҳрида сайёр қабул ўтказди

Маълумки, мунтазам ўтказиб борилаётган сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал қилишда яхши самара бермоқда. 

Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов бугун Қўқон шаҳридаги Темирйўлчилар Санъат саройида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказди.

Қабулда, жами 19 нафар фуқаролар 21 та масала бўйича мурожаат қилишди 

Жумладан, ИИОларига ишга кириш истагида, фуқаролик паспорти олиш масаласида, даволаниш ва бошқа масалаларда мурожаатлар бўлди.

Шундан 8 та масала жойида ижобий ҳал этилди. 13 та мурожаатлар назоратга олиниб ижроси бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech