Фурқат туманида тунги профилактик ишлар амалга оширилмоқда
Тезкор-криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлар бўйича тунги хизматга жалб қилинган ходимларни фаолиятини ўрганиш мақсадида туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман прокурори билан бирга “Тунги гуруҳ” иш фаолиятини текшириб, тунги хизматдаги ходимларни хизматини ўрганиб, уларга қўшимча йўриқномалар берилди.
Пробация ҳисобида турган 8 нафар шахсларни, ўрнатилган чекловларга риоя этиш ҳолатлари текширилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тадбир давомида жами 35 та объектлар яъни 15 та умумий овқатланиш шохобчалари ва кўнгилочар жойлар, 14 та таълим муассасалари, 6 та корхона, ташкилот ва муассасалардаги тунги навбатчилик аҳволи текширилди.
Тунги вақтларда бемақсад юрган 64 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг шахсига аниқлик киритилди.
Фуқароларнинг қаровсиз қолдирилган мулкларини муҳофазага олиш бўйича ишлар олиб борилди.
Фуқароларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 16 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати