30 Октябр 2025 йил 306

Фурқат туманида сайёр қабул ўтказилди

Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш ҳамда уларнинг ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Фурқат тумани ИИБ бошлиғи томонидан Кичик Янги маҳалласи фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролардан турли масалалар бўйича жами 5 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойидаёқ ижобий ҳал этилди, қолган 1 та мурожаат бўйича эса комплекс ўрганиш талаб этилгани сабабли унинг ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш юзасидан масъул ходимларга алоҳида вазифалар юклатилди.

Бундай сайёр қабуллар аҳолининг муаммоларини жойига чиқиб ҳал этиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш ва ички ишлар органларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech