6 Август 2024 йил 1912

Фурқат тумани ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

Тунги хизматга бириктирилган профилактика (катта) инспекторларига йўл-йўриқ кўрсатилиб хизматга жалб қилинди.

Пробация ҳисобида  турган   5 нафар шахсларни, ўрнатилган чекловларга риоя этиш ҳолатлари текширилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тадбир давомида жами 28 та объектлар яъни, 10 та умумий овқатланиш шохобчалари ва кўнгилочар жойлар, 5 та таълим муассасалари, 2 та корхона, ташкилот ва муассасалардаги тунги навбатчилик аҳволи текширилди.  

Тунги гуруҳга жалб этилган ходимлар томонидан тунги вақтларда бемақсад юрган 75 нафар шахслар аниқланиб, уларнинг шахсига аниқлик киритилди. Тунги вақтда фуқароларнинг қаровсиз қолдирилган мулкларини муҳофазага олиш, уларни огоҳлантириш бўйича ишлар олиб борилди.Жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 187-моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech