21 Феврал 2024 йил 2410

Фурқат туманида тунги профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Фурқат тумани ҳудудида тунги вақтда тезкор-криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди.

Унда пробация ҳисобида турган шахслар чекловларга риоя этиш ҳолатлари текширилди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, тадбир давомида жами 35 та объектлар яъни, 11 та умумий овқатланиш шохобчалари ва кўнгилочар жойлар, 8 та таълим муассасалари, 4 та корхона, ташкилот ва муассасалардаги тунги навбатчилик аҳволи текширилди.  

Тадбирга жалб этилган ходимлар томонидан тунги вақтларда бемақсад юрган 68 нафар шахслар аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Тунги вақтда фуқароларнинг қаровсиз қолдирилган мулкларини муҳофазага олиш, уларни огоҳлантириш бўйича ишлар олиб орилди. 

Бундан ташқари, мактабларда тунги вақтда навбатчилик олиб бораётган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, улар хушёрликка чақирилди.

Тунги вақтда спиртли ичимлик қуйиб сотишга рухсатномаси бўлмаган жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 187-моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech