Фурқат туманида ички ишлар органлари фахрийлари ва ёш ходимлар иштирокида уч авлод учрашуви ўтказилди
Фарғона вилояти ички ишлар органларида хизмат
қилаётган ёш ходимларни Ватанга муҳаббат ва касбга садоқат руҳида тарбиялашда
“устоз-шогирд” анъанасидан самарали фойдаланилмоқда. Бу борада вилоят ички
ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши аъзоларининг тажрибалари жуда қўл келяпти.
Жойларда уч авлод учрашувларини ташкил этиш
орқали устозларнинг бой амалий тажрибаси ёшлар онгига чуқур сингдирилмоқда.
Ёш профилактика инспекторларига эса шу соҳада бой
амалий тажрибага эга фахрийлар мураббий сифатида бириктириляпти.
Масалан, Фурқат тумани ИИБ шахсий таркиби,
истеъфодаги фахрийлар ҳамда Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида ташкил
этилган уч авлод учрашуви ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятли
бўлди.
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш
ходимлар ўртасида ватанпарварлик ва касбга садоқат ҳиссини шакллантириш, ёшлар ўртасида қонунчилик ва
хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг маънавий-маърифий билимларини
ошириш мақсадида ўтказилган тадбирда устозлар сўзга чиқиб, ёш ходимларга ўз масҳалат ва тавсияларини бердилар.
Шу куни 5 нафар янги иш бошлаган инспекторларга
истеъфодаги фахрийлардан мураббийлар бириктилди.
Шунингдек, жорий йилнинг иккинчи чорак якуни
бўйича хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган 21 нафар профилактика
инспекторлари пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
“Устоз-шогирд” анаъанаси асосида йўлга қўйилган ушбу тажриба Фурқат
тумани маҳаллаларида ҳам яхши самара бермоқда.
Ёшларга мураббий сифатида бириктирилган фахрийлар
бевосита маҳаллалар еттилиги билан ҳамкорликда иш олиб бориб, “хонадонбай” ўрганишларда иштирок этишяпти.
Бир сўз билан айтганда, жиноятчиликни жиловлашда
ёш инспекторларга яқиндан ёрдам бермоқдалар.
Бу эзгу ташаббус юртимизни янада фаровон, тинч ва
осойишта бўлишига хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати