Фуқаро ўз автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш учун инпекторга пора таклиф қилган...
Воқеа жорий йилнинг 10 февраль куни содир бўлган. Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори Учкўприк тумани, Муллазор МФЙ, ҳудудида белгиланган дислокация асосида хизмат олиб бораётган вақтида Бағдод тумани Чувринди қишлоғилик 54 ёшли фуқаро “Нексия” русумли транспорт воситасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, давлат стандартларига тўғри келмайдиган газ баллони ўрнатиб олган ҳолатда бошқариб келаётганлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан инспектор томонидан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашина жарима майдонига жойлаштирган. Бироқ, ҳайдовчи М.А йўл-патруль хизмати инспекторга, қонуний чора кўрмаслик ва автомашинасини жарима майдонидан чиқариб юбориш эвазига 500.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади.
Йўл-патруль хизмати инспекторининг билдиргиси асосида, 2020 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ИЖҚКД Учкўприк тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.А жарима майдони олдида инспекторга 500.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚКД Фарғона вилояти Учкўприк тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати