Фуқародан товламачилик йўли билан 150000 АҚШ доллари талаб қилган шаҳс қўлга тушди.
Жорий йилнинг 31 январь куни, Марғилон шаҳрида яшовчи, 34 ёшли А.А. Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс ўзига тегишли бўлган телефон рақамига очилган “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги шахсий видео тасвирларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан 150 000 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини маълум қилган.
03 февраль куни, Фарғона вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳарда яшовчи, 31 ёшли фуқаро Қ.Ш. аризачи А.Адан Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида жойлашган савдо дўкони ёнида, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида, далилий ашё билан ушланган.
Ҳозирда, Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати