1 Декабр 2023 йил 2307

Фавқулодда ҳолатларни бартараф этгандан кўра, олдини олиш осонроқ...

 Табиийки об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради.

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» доирасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИEД Иккинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази ташаббуси билан Фарғона шаҳрида жойлашган Иккинчи минтақавий ҳудуд, 10-сон тергов ҳибсхонасида хизмат қилаётган ходимларнинг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракатланишларини шакллантириш мақс адида, вилоят ИИБ, ФВБ ва ССБларининг тажрибали мутахассис ходимларини жалб этган ҳолда, «Ис газидан заҳарланиш - аломатлари, биринчи ёрдам, даволаш ва олдини олиш» мавзусида ўқув семинар ташкиллаштирилди.

Унда, «Ис газидан заҳарланиш - аломатлари, биринчи ёрдам, даволаш ва олдини олиш», табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш, содир этилганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан йиғилганларга тушунчалар бериб ўтди.

Семинар якунида, ҳибсхона саф майдонида ҳибсхона ходимларига қутқарув махсус автомашинаси ҳамда қутқарув асбоб-ускуналари таништирилди.

Содир этилиши мумкин бўлган ёнғин, чақнаш ва ис газидан заҳарланиш ҳамда бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан йўриқномалар берилди.

Бу борада ишлар Марказ тасарруфидаги муассасаларда ҳам давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech