8 Апрел 2025 йил 1439

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, ЖХХ раҳбари, подполковник Фаррух Усаров Сўх туманда ўрганишлар олиб борди

Ўрганиш жараёнида профилактика инспекторларининг иш фаолияти ва уларга яратиб берилган шарт- шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, “Ҳушёр” МФЙ профилактика катта инспекторининг хизмат хонасига бориб, Давлатимиз раҳбарининг 1-сонли қарори ижроси бўйича таҳлил ўтказилди, ҳудудларни камералаштириш ҳолати ўрганилди. 

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

“Сариканда” МФЙ профилактика инспектори, лейтенант Достон Ҳакимовнинг фаолиятини кўздан кечириш жараёнида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамовнинг 39-сонли фармойиши мазмун- моҳияти ва фармойиш доирасида амалга ошириладиган ишларга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, ЖХХ раҳбари Сўхда жойлашган ТВБСО га бориб, ходимлар билан суҳбат ўтказди.  Хизмат сифати ва жанговар шайликни ошириш юзасидан тавсиялар берди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech