24 Феврал 2020 йил 612

Фарғона вилоятида ўтказилган «Меҳр» тадбири давомиида 7392 та содир этилган кичик қоидабузарликлар учун маъмурий баённома расмийлаштирилмади.

Жорий йилнинг 14 февраль кунидан 21 февраль кунига қадар ўтказилган «Меҳр» тадбирида ҳаракат иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга янада юксалтиришни мақсад қилган бир ҳафталик тадбирлар давомида вилоят ҳудудидаги автотранспорт воситалари ҳаракати серқатнов бўлган автомобиль йўллари ва кўчалар ёқаларида жойлашган таълим муассаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилди. Йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб этувчи машғулотлар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир этилаётган 64 та қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли ўртасида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар танқидий муҳокама қилинди.
Тадбир давомида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида жабрланган 41 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. «Меҳрибонлик уйи»даги тарбияланувчилар билан ҳам суҳбатлар ўтказилиб, совғалар тарқатилди.
Йўловчи ташувчи уюшмалар, автошоҳбекатлар, бозорлар, жамоат кўп тўпланадиган жойларда ҳайдовчилар билан хавфсиз ва намунали хизмат кўрсатиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол ва сурункали равишда бузиб келаётган ҳайдовчиларга нисбатан профилактик таъсир чоралари кўриш мақсадида маъмурий суд идоралари билан ҳамкорликда 14 та сайёр суд муҳокамалари ўтказилди.4 маротаба “Тарғибот автокарвони” ўтказилиб, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида техник шикастланган автомобиллар намойиш қилинди.
Пиёдалар, велосипедчи ва ҳайдовчилар томонидан 7392 та содир этилган кичик қоидабузарликлар (йўл белги ва чизиқларига амал қилмаслик, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва шу кабилар) учун баённома расмийлаштирилмай, уларга ушбу қоидабузарликлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган мудҳиш ҳодисаларнинг оғир оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Тадбирнинг мазмун моҳиятини аҳолига етказиш, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш мақсадида ҳаракат иштирокчиларига 30 минг дона буклетлар тарқатилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech