4 Феврал 2020 йил 2372

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига замон талабларига мос автомашиналар топширилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига хизматда фойдаланиш учун 9 та махсус автопатруль учун тўлиқ жиҳозланган енгил автомашиналар ҳамда 5 та Германиянинг  «ATLAS International AG» компанияси томонидан жиҳозланган “Нексия 3” автомобиллари топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими  Шуҳрат Ғаниев ҳамда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи Дониёр Ташходжаев  иштирок этиб, йўл патруль ходимларига ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти билан содир бўладиган ҳар қандай қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишдек масъулиятли ишда доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирдилар.
    Бу хизмат машиналари тўлиқ алоқа воситалари , биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармон воситалари ва тиббий ускуналар, фавқулотда ҳолатларда темирни кесиш учун қайчи, лом, ёритгич, йўл транспорт ҳодисаси рўй берганда ҳудудни чегараловчи махсус белгилар, бундан ташқари инспекторга иссиқ овқат ва чой учун термозлар билан таъминланган.
 Асосан кўнгилсиз ҳолатларнинг 80 фоизи тезликни ошириш оқибатида содир бўлади. Вилоятимизга автокон радари, стационар радар мосламалари олиб келиб ўрнатилганлиги ҳайдовчиларни қоидага риоя этишларини назорат қилишда қулайлик яратади.

Ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида фоторадарлар ва барча шарт-шароитлар билан жиҳозланган янги автомашиналар вилоятимиз кўчалари бўйлаб ҳаракатланишга тушди. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech