28 Август 2024 йил
1135
Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида Ўзбекистон туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларни “маҳаллабай” ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон тумани Қайнарбулоқ сайлгоҳида вилоят ҳудудида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган қабулда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Элёрбек Ғаниев иштирок этиб, фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ 22 та мурожаатларини атрофлича кўриб чиқди.
Мурожаатларнинг 9 таси жойида ижобий ечим топди, 5 таси юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Кўриб чиқиш муддат талаб этадиган 8 та мурожаатнинг ижроси масъул ходимлар томонидан назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати