7 Феврал 2020 йил 518

Фарғона вилояти ИИБ да “Ҳаракатдаги ижтимоий ёрдам кўрсатиш маркази” ташкил этилди.

Замонавий “Газель” русумли микроавтобус таркибида барпо этилган марказда психолог, тарбиявий ишлар бўйича инспектор, шифокор фаолият юритиши мумкин. Барча имкониятларга эга техника воситалари кондиционер, алоқа воситалари, йиғма стол, компьютер шунингдек, турли кўринишдаги психологик иллюзиялар билан жиҳозланган.Бундан ташқари, массаж ўриндиғи ҳам мавжуд.

Марказ фавқулотда ҳолатларда психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, бу эса хизмат пайтида ходимларнинг фаол руҳий ҳолатда бўлишини таъминлайди. Улар билан боғлиқ ҳар қандай кўнгилсиз ҳолатларни тез ва самарали бартараф этишга ёрдам беради.

Фарғона вилоятига ташриф буюрган Президент администрацияси ва Ички ишлар вазирлигидан иборат ишчи гуруҳ мазкур марказ фаолияти билан танишиб, унга ижобий баҳо бердилар.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech