25 Декабр 2023 йил 3119

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник  Фарруҳ Усаров Сўх туманида “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари ва Янги йил байрамига тайёргарлик ишларини ўрганди

Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фарруҳ Усаров Сўх туманида  бўлди.

Дастлаб туман марказида жойлашган бозорлар ва аҳолига хизмат кўрсатувчи объектлар ўрганилиб, фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.  

Ўрганиш давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан байрам тадбирларини тинч ва осойишта ўтказилишини таъминлаш мақсадида куч воситаларни тўғри тақсимлаш ҳамда ҳамкорликда ишларни амалга ошириш борасида зарур топшириқлар берилди. 

 Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари “Ҳушёр” маҳалла фуқаролари йиғинига ташриф буюриб, профилактика инспектори ва маҳалла фаоллари билан яқиндан танишди, “хонадонбай” усулида ўрганишлар олиб борди.

Сўх тумани ички ишлар бўлими, ППХ ва ЖТСБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди бинолари, ушбу масканларда ходимларга яратилган шароитлар, моддий-техник таъминот, хавфсизлик чоралари таъминланганлиги ва хизмат жараёнлари кўздан кечирилди.

 “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 40 кунлиги” махсус профилактик тадбирлари юзасидан Сўх тумани марказида  тунги йўриқнома ҳам ўтказилди.  

Фарғона  вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech