19 Сентябр 2023 йил 7142

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов ҳудудларда тунги хизмат жараёни ва жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишларни бевосита жойига чиқиб ўрганмоқда

Жорий йилнинг 17 сентябрь кунидан 18 сентябрь кунига ўтар кечаси Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари ҳамда Тошлоқ туманида тунги хизмат жараёни ва жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишларни бевосита жойида ўрганди.  Хусусан, Фарғона шаҳар ҳудудида ўтказилаётган “ТУН” тадбирида иштирок этган бошқарма бошлиғи куч воситаларнинг йўналтирилганлиги, патруллик йўналишларида ички ишлар ва миллий гвардия ходимларининг ҳамкорлиги, шунингдек, наркология бўлими ҳамда ҳушёрхона фаолияти билан танишди.

Қувасой шаҳрида тунги хизматнинг ташкил этилиши, навбатчилик қисми ҳамда тергов-тезкор гуруҳи фаолияти кўздан кечирилди.

Марғилон шаҳридаги ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Тошлоқ туманидаги ўрганишларда ходимларнинг махсус воситалар билан таъминланганлиги, улардан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларига баҳо берилди. 

Вилоятда жиноятларни “маҳаллабай” жиловлаш, тунги вақтларда профилактик ишларни мавжуд куч воситалардан самарали фойдаланган ҳолда иш ташкил этиш, бажарилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни муҳокама этиб бориш амалиёти йўлга қўйилгани ўтказилаётган тадбирлар таъсирчанлигини ва сифатини янада оширмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech