Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан ўтказилган йиғилишда 3-сектор фаолияти таҳлил қилинди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағал оилаларни бундай ҳолатга тушиб қолиш сабабларини аниқлаш ва уларнинг даромадини ошириб, камбағалликдан чиқариш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Ушбу йиғилишда белгиланган вазифалар ижросидан келиб чиқиб, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов томонидан 3-сектор фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда қайд этилганидек, вилоят 3-секторларида 279 та маҳалла мавжуд бўлиб, 1 миллион 65 минг нафардан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра вилоятдаги барча 3 секторларда ишчи гуруҳлари тузилган эди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги вақтларда сектор штаби ишчи гуруҳларининг фаолияти анча сусайтириб юборилган. Фақатгина Риштон, Олтиариқ ва Бувайда туманларида сезиларли ижобий ишлар кўзга ташланди холос.
Йиғилишда эндиликда, секторга бириктирилган ишчи гуруҳлари билан янгича ёндашув асосида иш ташкил этилиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, “Сайҳунобод”, “Зарбдор”, “Уйчи” ва “Ғиждувон” тажрибаларини кенг жорий этиш борасидаги ишлар аҳволи ҳам муҳокама қилинди. 3-сектор ҳудудидаги камбағал оилалар билан ишлашда асосий эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар хусусида сўз юритилди.
Жойларда қуёш панелларини ўрнатиш борасида олиб борилаётган ишлар ва мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳам чуқур таҳлил қилиниб, мутасадди раҳбар ва ходимлар олдига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.