22 Январ 2024 йил
15201
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов бошқарма биносида фуқаролар учун қабул ўтказди
Бошқарма раҳбарияти томонидан "Инсон қадри ҳамма нарсадан устун" тамойили асосида фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида, самарали ҳал этишга доир кенг кўламли чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Қабулда 40 та турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилиниб, кўтарилган масалаларнинг 9 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 5 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 26 та мурожаатни ўрганиш қўшимча вақт талаб этганлиги сабабли тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарур кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати