24 Феврал 2020 йил 1223

Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан олис ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқароларга сифатли ҳамда манзилли хизмат кўрсатиш тизимли равишда олиб борилмоқда.

Фарғона туманининг Шохимардон қишлоғи “анклав” ҳудуд ҳисоблангани учун, бу ерда истиқомат қилаётган олти минг нафарга яқин фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олишлари учун қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудуди орқали 25 километрдан ошиқроқ масофа йўлни босиб, Фарғона тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат этишларига мажбур бўлаётган эдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра 2021 йилдан МДҲга аъзо давлатларга чиқиш фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан амалга оширилишини инобатга олиб, эндиликда у ерда яшаётган фуқароларга сифатли ҳамда манзилли хизмат кўрсатиб қулайлик яратиш ва уларни ортиқча сарсон бўлиб, оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида ҳозирда Шохимардон қишлоғида хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотлар йиғиш пункитини ишга тушириш бўйича замонавий техник ускуналар ўрнатилмоқда.
Ушбу пункт тез кунларда Шохимардон қишлоғи фуқароларига мунтазам равишда сифатли хизмат кўрсатишни бошлайди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech