8 Ноябр 2023 йил 1623

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фарруҳ Усаров ҳузурида ўтказилган йиғилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан 2023 йилнинг ўтган 10 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан эътирозлар билдирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Хусусан ҳайдовчи ва пиёдалар ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш борасида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олишни акс эттирувчи баннерларни автобусларга илиш, йўллардаги катта хажмдаги мониторларда қисқа видеороликлар намойиш этиш, маҳаллалар ва жамоат жойларида фуқароларга тушунтириш ишларини олиб бориш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, қонунбузар ҳайдовчиларга чоралар кўриш ишларини кучайтириш ҳамда  “Йўл ҳаракати иштирокчиларининг маданияти ойлиги”ни  самарали ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.   

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech