15 Январ 2025 йил
1727
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари "Маънавият маршрути" ташрифи лойиҳаси доирасида Фарғона вилояти маданияти ва тарихи давлат музейига саёҳат қилди
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепсиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларининг маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш, туристик саёҳатлар, театр ва музейларга боришларини ташкиллаш мақсадида Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига "Маънавият маршрути" ташрифи лойиҳаси ўтказилди.
Ташриф давомида ходимлар Фарғона вилояти тарихи ва маданиятига оид қадимий буюмлар ва тарихий маълумотлар билан яқиндан танишдилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати