21 Феврал 2024 йил 2692

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони шахсий таркиби билан ўқув машғулотлари ўтказилди 

Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати Саф бўлинмалари ходимларига вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Кибер хавфсизлик бўлими катта мутахассиси томонидан кибер жиноятчилик мавзусида ўқув машғулот ўтказилди.

Машғулотда яширин майнинг фаолияти, аноним крипто-активлар майнинги, рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилга мос келмайдиган манзилда майнинг, рухсатномасиз майнинг тақиқланиши юзасидан тушунчалар берилиб, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2023 йил 20 сентябрь кунидаги "Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 68-сон буйруғи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтказилганлиги, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 155 прим 4-моддаси 155-моддаси прим 5–моддаси, 278-моддаси  прим
8-моддаси 278-моддаси прим 9-моддаларида ҳам жавобгарлик белгиланганлиги, Майнинг фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб, энергия ресурсларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзатилишига ҳамда 

8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди. 

Шунингдек криптовалюта савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиш Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиши юзасидан тушунтирилди.

Машғулот давомида ходимларга интернет тармоқларининг телеграм каналларидан келган янги ботларни, электрон дастурларни юклаб олмаслик, телеграм тармоқлари орқали келган сўровномаларга ишониб ўзи ҳамда яқинларининг телефон контактларига билмаган ҳолда уланиб қолиши каби салбий ҳолатларга йўл қўймасликлари тушунтирилди. 

Интернет тармоқлари орқали ўйналадиган қимор ўйинларининг салбий кўринишлари, унга кўра дастурлар икки ёки уч марта ютқазиб, бир марта ютишга имконият бериши, сўнгра ушбу ўйинлар фақатгини мағлубият олиб келишини айтиб ўтди. Ушбу ўйинларда пул ютуқлари ютиб олган фуқаро ютуғини олиш учун ўзининг шахсий маълумотларини беихтиёр интернет тармоғига юклаши, ўзининг номида бўлган пластик карта рақамларини киритиши, бунинг натижасида пластик картадан номаълум шахслар томонидан пул маблағларини ўзлаштирилишига катта имконият бериб келинаётганлиги тушунтирилди.

Шунингдек Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони ходимларига вилоят ИИБ Тергов бошқармаси катта терговчиси томонидан ўқув машғулот ўтказилиб, Ўзбекистон Респубикаси Жиноят Кодексининг Олтинчи “Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар” бўлимининг XVII бобидаги 18 та моддасида кўрсатилган жиноятлар бўйича ўқув машғулот ўтказилди.

Машғулотда Жиноят Кодекси билан белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтирилиб, ходимларга керакли кўникмалар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech