16 Октябр 2024 йил
2433
Вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғи ўринбосари ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида Zoom йиғилиши бўлиб ўтди
Унда бошқарманинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан аёллар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик каби салбий ҳолатларини олдини олиш, унга қарши курашиш чора-тадбирларини сусайтирмаслик, бу жараёнга кенг жамоатчиликни жалб этиш каби масалалар ечими таҳлилий мисоллар асосида келтириб ўтилди.
Йиғилишда шунингдек, жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш , иқтидорли қизларни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган "Йил аёли" ва “Зулфияхоним” давлат мукофотига танловларининг ҳудудий босқичларини намунали тарзда ўтказиш борасида ҳам керакли кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Фарона вилояти ИИБ Ахборот хизмати