20 Март 2025 йил 1705

Фарғона туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тадбирлар ташкил қилинди

Хусусан туман ИИБ ҳамда прокурори томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, жиноятчиликлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

“Водил” маҳалласида мутасадди раҳбарлар томонидан жиноятчилик аҳволи ўрганилди. Муқаддам жиноят содир этган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди. Нотинч оилалардаги муаммолар маҳалла еттилиги иштирокида жойида муҳокама қилинди. Ҳудудларни рақамлаштириш холати таҳлил қилинди. Аҳоли ҳонадонларини қўриқлаш пултига улашнинг афзалликлари тарғиб қилинди.

Президентимизнинг 1-сон қароридан келиб чиқадиган топшириқлар ижроси бўйича еттилик билан олдиндаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech