Фарғона тумани ИИБ бошлиғи сайёр қабул ўтказди
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолият билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг Ички ишлар органлари раҳбарлари билан очиқ мулоқот қилишларини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани ИИБ бошлиғи подполковник Муроджон Қундузов томонидан қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 16 нафар фуқаролардан турли масалаларда 18 мурожаатлар келиб тушди. Улардан 3 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, Пробация ҳисобида турувчи 4 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қолган 11 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича масъулларга алоҳида вазифалар юклатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати