11 Апрел 2025 йил 1162

Давлатимиз раҳбарининг "2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" қарори асосида Фарғона шаҳрида тизимли ишлар олиб борилмоқда

Фарғона вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, шаҳар прокурори ҳамда шаҳар ИИБ бошлиғи томонидан Фарғона шаҳар ИИБ Пробатсия назоратида турган шахслар билан учрашув ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида уй жой, моддий ёрдам, ишга жойлаш, субсидия, имтиёзли кредит олиш ва ҳуқуқий масалалар бўйича 25 га яқин мурожаатлар рўйхатга олинди. Шундан, 13 дан зиёд мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш учун қўшимча муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича мурожаатчиларга маълум қилинадиган бўлди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech