16 Август 2025 йил 64

Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов Фарғона шаҳридаги маҳаллаларда ўрганишлар олиб борди

Вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов Фарғона шаҳридаги мураккаб, оғир маҳаллалар таркибига кирувчи “Шакарқишлоқ”, “Маърифат”, “Илғор”, “Ёшлар” каби маҳалла фуқаролар йиғинларига бориб, масъуллар иштирокида ўрганишлар олиб борди.

Ўрганиш жараёнида Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 январ кунидаги 1-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси, мазкур ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар салмоғини камайтириш ҳамда  рақамлаштириш ҳолатига жиддий эътибор қаратилди.

Аниқланган камчиликлар танқидий  таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш учун мутасадди раҳбарлар ва еттилик аъзолари олдига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ўрганишлар ҳудудларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech