7 Сентябр 2023 йил 7194

Фарғона шаҳрида “Маҳаллабай” тезкор-профилактик тадбирлари олдидан ташкил этилаётган йўриқномалар бевосита жамоат жойида, аҳоли иштирокида ўтказилди

Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия  ҳамда давлат солиқ бошқармалари томонидан Фарғона шаҳрида жиноят  ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни “Маҳаллабай” жиловлаш борасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қўшма қарор ижросини таъминлаш  мақсадида “Хавфсиз шаҳар”  тезкор-профилактик тадбирларга киришилди. 

Йўриқнома жараёнида, тадбирдан кўзланган мақсад, “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ўрганиш орқали  жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитларини таҳлил қилиш, маҳалла бешлигининг узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ҳудудларда жиноятларни олдини олиб, аҳоли фаровонлигини таъминлаш  эканлиги эътироф этилди.

Қўшма қарор асосида ишчи гуруҳ тузилиб, чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Эндиликда, шаҳар ҳудудида “қизил” тоифага кирувчи криминоген вазияти оғир маҳаллаларда жиноятларни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида кескин чора-тадбирлар кўрилади. 

Шу билан бир вақтда, “қизил” тоифадаги маҳаллаларга бириктирилган масъуллар маҳалла ҳудудининг жойлашуви, аҳолининг таркиби ва менталитети, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва моддий аҳволини инобатга олган ҳолда иш кўради. 

Барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши эса, шаҳарда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигини юқори босқичга олиб чиқишда ўз самарасини беради.

Тадбирлар давом этмоқда. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech