30 Октябр 2021 йил 397

Фарғона шаҳрида хонадондан тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 20 октябрь куни Халқлар дўстлиги кўчасида яшовчи Т.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкафда бўлган нархи 47.000.000 сўмлик тилла-тақтинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech