Фарғонали йигит қимматбаҳо ютуқли ўйин тиражида “Nexia-3” ва “Spark” русумли автомашинасини ютиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 6 500 АҚШ долларини олиб ўз эхтиёжи учун сарфлаб юборган
2020 йил 10 январь куни, Фарғонада яшовчи, 31 ёшли П.Ю. ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил август ойида, таниши Фарғона шахарда яшовчи, 36 ёшли А.Н. уни ишончига кириб, “Dekstra Farm” дори-дармон фирмаси томонидан 2019 йил 30 август куни ўтказилиши режалаштирилган қимматбаҳо ютуқли уйин тиражида “Nexia-3” ва “Spark” русумли автомашинасини ютиб беришни ваъда қилиб, ундан 6 500 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар пулларини қайтариб бермай келаётганлигини маълум қилган. Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати