12 Феврал 2020 йил 776

Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиган “Домла” профилактика инспекторига пора таклиф қилди.

Жорий йилнинг 30 январь куни Фарғона тумани, Ўртақишлоқ қишлоғида яшовчи, 55 ёшли фуқаро С.М. Қувасой шаҳарда яшовчи, 66 ёшли фуқаро М.М. ҳамда 29 ёшли фуқаро Ю.Г.ларга ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқийди.
Мазкур холат Қувасой шаҳар ИИБ профилактика инспектори томонидан аниқланиб,тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштирилади. Айни жараёнида, фуқаро С.М. унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик ҳамда тўпланган ҳужжатларни судга тақдим этмаслик эвазига инспекторига 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилади.
Профилактика инспекторининг вилоят ИИБ бошлиғи номига билдиргиси асосида 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, вилояти ИИБ ЖҚБ ва ИЖҚКД Қувасой шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.М, профилактика инспекторининг хизмат хонасида унга 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚКД Фарғона вилояти Қувасой шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech