29 Ноябр 2023 йил 2238

Фарғонадаги “Само” мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича ўғил болалар ўртасида Ички ишлар вазири кубоги “Б”-лига мусобақаларининг Республика финал босқичи ўтказилди

Барчамизга яхши маълумки, Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда ёшлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида 5 босқичли “Беш ташаббус олимпиадаси” амалиётга жорий этилган. 

Мазкур спорт мусобақаларининг маҳалла, сектор, туман-шаҳар ҳамда вилоят босчиқлари юқори кўтаринкиликда ўтказилиб, энг моҳир спортчилар Республика финал босқичига етиб келишди.

Қувонарлиси шундаки, Фарғонадаги “Само” мажмуаси волейбол спорт мусобақаларининг ўғил болалар ўртасидаги Б-лига Республика финал босқичига мезбонлик қилди.

Мазкур спорт мусобақасида республикамизнинг барча вилоятларидан   23 нафар тренер-мураббийлар ҳамда 268 нафар спортчилар иштирок этдилар.

Қизғин ва муросасиз руҳда кечган финал босқичининг якуний натижаларига кўра 16-21 ёш тоифаси бўйича Наманган вилояти, Уйчи туманидаги  “Иттифоқ” МФЙ ёшлари,  22-26 ёш тоифаси бўйича Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, “Шукрона” МФЙ ёшлари фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақада юқори ўринларни қўлга киритган барча жамоалар ва моҳир спортчилар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси  раҳбарияти иштирокида Вазир кубоги, диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Бу каби спорт тадбирлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан бирга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда ватанпарварлик ҳиссини юксалтиришга хизмат қилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech